Назарбоев маъноли латифа айтиб берди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишҚозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон раҳбари амалдорларга халққа мураккаб фикрларни содда тилда тушунтириш лозимлигини уқдирар экан, шу мавзуга оид латифани ёдга олди

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мансабдорларга мурожаат қилиб, уларни мураккаб атамаларни фуқароларга содда тилда тушунтиришга чақирди. Ва бу мавзуда латифа айтиб берди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев президентлик ва замонавий бувилар ҳақида ҳазил гап қилди
Қозоғистон халқи Ассамблеясининг навбатдаги мажлисида чиқиш қилар экан, Назарбоев тизимли модернизация муваффақият қозониши учун қозоғистонликлар фуқаролар тенглиги(идентичность)ни кучайтириб, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни намойиш этишлари лозимлигини таъкидалаган.

"Мана мисол учун тенглик(идентичность)ни олайлик… Оддий чўпонга "Бу нима?" деб айт — айтади.

Илгарилари колхозларга тумандан, вилоятдан лекция ўқувчилар келарди. Бир кун ишдан кейин чарчаган колхозчилар залга тўпланди, маърузачи ўрнидан туриб: "Бизда шаҳар ва қишлоқ, ишлаб чиқариш ва меҳнат унумдорлиги ўртасида диспропорция бор", деди.

Шу пайт чўпон Федор амаки ўрнидан туриб, ўқимишлироқ ёш бухгалтерга юзланиб: "Менга оддий тилда диспропорция нима эканлигини тушунтириб бер, деди", — ҳикоя қилди Назарбоев.

"Шу пайт совхоз директорининг котибаси қўлида сув солинган графин билан оқсоқланган ҳолда минбарга қараб юра бошлади. Унинг бир оёғи иккинчисидан калтароқ эди. Бухгалтер дарҳол: "Бизни Манямизни ўнг ва чап оёғи ўртасида диспропорция бор, деди". Назарбоевни латифасидан сўнг залда кулги кўтарилди.

Шундан сўнг, Қозоғистон раҳбари, бу латифани бекорга айтмаганини, амалдорлар мураккаб атамаларни халққа содда тилда тушунтиришлари лозимлигини уқдирди.

Янгиликлар лентаси
0