ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Қозоғистон президенти байрамни ёш қозоғистонликлар даврасида биринчи республика форумида нишонламоқда, деб хабар қилган Спутник Ўзбекистон.
Ёшлар Республика форумида Қозоғистон президенти замонавий бувилар ҳақида ҳазил гап қилди, деб ёзади нашр.
Нурсултон Назарбоев ёшларни олдинга интилишга ундайдиган сабаблар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.
"Ота-оналар: сен албатта "фалондақа" бўлишинг керак, сен президент бўлишинг керак, дея уқдириб келишади фарзандларига. Мен қарши эмасман. Президент бўлсин, майлига. Аммо бу гаплар боланинг миясига ўрнашиб қолади. Бу амалга ошмаса, бола "синади". Бахтли бўлиш учун президент бўлиш шарт эмас", — дея таъкидлаган Назарбоев.
Қозоғистон президенти ёшларни илмга чанқоқ ва маърифатли бўлишга чақирган. "Пулингиздан, кошонангиздан маҳрум бўлишингиз мумкин, аммо сиз эга бўлган билимни миянгиздан ҳеч ким тортиб ололмайди. Ҳаётда албатта ўз ўрнингизни топасиз, билимли бўлсангиз", — дея ўз нутқига якун ясаган Назарбоев.