ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бола “Қадимги Миср афсоналари”ни ўқимоқда. Отасидан сўрабди: “Дада, нима учун қадимги мисрликлар ғалабани аёл қиёфасида тасвирлашган?”. “Уйланганингда биласан”, — жавоб берибди ота. Қозоғистон президенти аёллар жамоатчилигини латифа айтиб, кулдиргач, ўз нутқини давом эттирди.
Назарбоев мустақилликнинг барча йилларида, айнан аёллар унинг энг ишончли устуни бўлганликларини айтди.
Давлат раҳбари Қозоғистоннинг ривожланиши ва оёққа туришида аёллар роли беқиёс эканлигини таъкидлаб, уларга соғлик, муҳаббат, оилавий хотиржамлик ва омад тилади.