ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Сурия ва Ироқда бир мингга яқин "Исломий давлат" жангарилари қолмоқда. Бу ҳақда РИА Новости халқаро террорчилик гуруҳига қарши кураш бўйича халқаро коалиция вакили Райана Диллон маълумотларига таянган ҳолда.
Россия президенти Владимир Путин 11 декабрь куни Хмеймим авиабазасида ҳарбийлар олдида Суриядаги "Исломий давлат" жангарилари тор мор қилиниши муносабати билан Россия ҳарбий контингентининг каттагина қисмини чиқаришга буйруқ берганди.
Кейинчалик, АҚШ президенти Доналд Трамп Сурия ва Ироқдаги террорчи жангарилар томонидан босиб олинган сал кам 100 % ҳудуди озод этилганлигини маълум қилганди. "Бироқ америкалик ҳарбийлари икки давлат ҳудудида қолади", — деди АҚШ президенти.