ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги.
"Хусусан, бугунги кунга келиб Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари ўғил-қизлари, "SOS — болалар маҳаллалари", Гўдаклар уйи, Оилавий болалар уйи тарбияланувчилари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, юртимиз тинчлиги йўлида қурбон бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг фарзандлари учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан иборат бўлган 11 минг дона Президент совғалари тайёрланди", — дейилади хабарда.
Жорий йилнинг 26 декабрь куни, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрига жами 3734 дона президент совғалари автотранспортларда, 6265 дона Президент совғалари "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг самолётлари орқали жорий йилнинг 25-27 декабрь кунлари жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилди.
© Пресс-служба Министерства народного образованияВ Узбекистане 11 тысяч детей, оставшихся без попечения родителей, получат президентские подарки
В Узбекистане 11 тысяч детей, оставшихся без попечения родителей, получат президентские подарки
Совғалар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда ташкил этиладиган "Президент арчаси" тадбирларида кичкинтойларга тантанали равишда топширилади.