Тошкентда янги йил шукуҳи кезмоқда

© ҒacebookТашкент готовится к новому году
Ташкент готовится к новому году - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йили мамлакатнинг бош Янги йил арчаси "Анҳор- Локомотив" боғи ёнидаги салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида қад кўтарганди

ТОШКЕНТ, 27 дек – Sputnik. Тошкентдаги "Анҳор-Локомотив" боғи янги йил байрами олдидан ўзига хос тарзда безатилди. Боғнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида билдирилишича, бу ерда 27 декабрдан 7 январга қадар театр актёрлари, ёш қўшиқчилар, ўзбек эстрада хонандалари иштирокида дастур бўлиб ўтади.

"Биз ҳар бир меҳмон Янги йил байрами муҳитини ҳис этиши ва афсонавий дизайндан баҳраманд бўлиши учун ҳаракат қилдик. Боғимизнинг эшиги ҳар доим очиқ ва айниқса, қишки дам олиш пайтида махсус ранг-баранг янги йил шоу дастурларини тайёрлаб қўйдик", дейилади боғ маъмурияти саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили мамлакатнинг бош Янги йил арчаси "Анҳор- Локомотив" боғи ёнидаги салкам 4 гектар ҳудудда бунёд бўлган байрам майдонининг марказида қад кўтарганди.

Янгиликлар лентаси
0