Боғчаларга бино - бепул, электр энергияси ва табиий газ - ярим нархида

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишДети играют на площадке детского сада
Дети играют на площадке детского сада - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 %и ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 %и Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши тартиби жорий қилинди.

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Мактабгача ва умумий ўрта таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланадиган юридик шахсларга бир қатор имкониятлар яратилди, деб хабар қилди Солиқ қўмитаси матбуот-хизмати.

Обед в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон болалар боғчаларида овқат тайёрлашдан воз кечилади
Жумладан, 2021 йил 1 январгача бўлган муддатга барча турдаги солиқ ва давлат мақсадли жамғармасига мажбурий тўловлардан (ягона ижтимоий тўловдан ташқари) ҳамда меҳнат шартномаси асосида таълим-тарбия жараёнига жалб қилинган хорижий ўқитувчи ва мутахассисларнинг ойлик иш ҳақидан ягона ижтимоий тўловни тўлашдан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг тизимидаги муассасаларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 991-сонли қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, туманлар ва шаҳарларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан "нол" қийматда бино бериш белгилаб қўйилди.

Шунингдек, хусусий инвесторларнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган биноларда ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг 2023 йил 1 январгача фойдаланилган электр энергияси ва табиий газ хизматлари учун тўловнинг 50 фоизи ўз маблағлари ҳисобидан ҳамда қолган 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланиши тартиби жорий қилинди.

Янгиликлар лентаси
0