ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitterдаги микроблогида "Америка шиддат билан буюк бўлаётгани" ҳақида ёзди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Шу боисдан у ҳамюртларни Рождество таътилидан кейин тезроқ ишга қайтишга даъват қилган.
Эслатиб ўтамиз, ноябр ойи охирида Америка етакчиси ўн ойлик иш фаолияти давомида "бошқа ҳар қандай президентдан" кўп иш қилгани тўғрисида баёнот берган эди. Трамп шунингдек, "Россиянинг сайловларга аралашуви" борасидаги текширувларга қарамасдан АҚШ иқтисодий жиҳатдан айни вақтда гуллаб-яшнаётганини таъкидлаган.
Трамп ўзининг сайловолди дастурида "Американи яна қудратли давлатга айлантирайлик" деган шиорни илгари сурган эди. У мамлакат келажакда "яна бой ва хавфсиз" бўлади, дея ваъда берганди.