ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти 4 та давлат фуқароларига виза бериш бўйича чекловларни жорий қилмоқчи, деб хабар қилди РИА Новости.
Бу борадаги таклиф АҚШ Давлат департаментига кўриб чиқиш учун тақдим этилган.
Бу чекловларни Вашингтон билан депортация соҳасида ҳамкорлик қилишни рад этиб келаётган, АҚШдан чиқариб юборилганларни қабул қилмаётган ёки ушбу жараён муддатларини чўзиб келаётган давлатларга нисбатан қўллаш режалаштирилмоқда.
"Бугунги кунда Бош котиб ушбу давлат вакиллари билан музокаралар ўтказмоқда. Бизнинг талабларимизга бўйсуниб, ўз фуқароларини олиб кетишларини истаймиз" — деб таъкидлади Давлат департаменти вакили.
Шунингдек, The Washington Times маълумотларига кўра, бу Камбоджа, Эритрея, Гвинея ва Сьерра-Леон давлатлари ҳақида фикр билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал АҚШ ҳукумати россияликларга миграция визаларни беришни тўхтатган эди. Бу жараён 1 сентябрдан қайта тикланади. Аммо эндиликда визаларни фақат Москвада АҚШ элчихонасида олиш мумкин бўлади. Илгари визаларни АҚШнинг Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Владивостокдаги консуллик ваколатхоналар томонидан берилиши мумкин эди.