ТОШКЕНТ, 11 август — Sputnik. АҚШ Президенти Дональд Трамп илк марта Москванинг Россиядаги дипломатик корпус вакиллари сонини қисқартириш ҳақидаги қарорига изоҳ бериб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.
"Мен президент Владимир Путинга миннатдорлик билдирмоқчиман, чунки биз ойлик маош билан боғлиқ харажатларни камайтириш ниятида эдик, Путин эса кўплаб одамларимизга жавоб бериб юборди. Уларнинг Россияга қайтиб боришига асосли сабаб йўқ", — деди Америка президенти Дональд Трамп.
Лекин АҚШ давлат департаменти америкалик дипмиссия вакилларини қисқартилишига норозилик билдирган. Ташқи сиёсат идораси раҳбари Рекс Тиллерсоннинг сўзларига кўра, Вашингтон 1 сентябр куни жавоб чораларини қабул қилади.
Жорий йил июль ойи якунида АҚШ Конгресси Россия, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар тўғрисида қонун лойиҳасини қабул қилган. Янги чекловлар яқин вақтлардаги Россия иқтисодиётига нисбатан энг жиддийи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 30 июль куни Путин АҚШнинг 755 нафар дипломатини ватанига қайтариб юборган эди. Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги 1 сентябргача яна 455 дипломатни қўйиб юбориш таклифини киритган.