ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Дональд Трамп билан юз бераётган келишмовчиликлар туфайли АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон ўз лавозимини муддатдан олдин тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Америка дипломатияси раҳбариятига яқин манбалардан биридан олинган маълумот асосида CNN телеканали хабар берган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Бош прокурори Жеф Сешнс "Россиянинг АҚШ сайловларига аралашуви" ишидан ўзини четлаштириш қарорини эълон қилгач, Трамп New York Times нашрига берган интервьюсида уни бу учун кескин танқид қилган эди.
Манбаларнинг сўзларига қараганда, Тиллерсон илгарироқ дўстлари билан суҳбати чоғида, АҚШ ташқи сиёсати маҳкамаси раҳбари сифатида ўз фаолиятидан кўнгли қолгани ва эгаллаб турган лавозимини йил охирига қадар тарк этиши мумкинлигини айтган.
АҚШ собиқ давлат котиби Жон Керрининг ўрнига келган Рекс Тиллерсон 69-давлат котибига айланган эди.