Ўзбекистон ИИВ экспертлик хизматлари кўрсатади

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишДежурная часть
Дежурная часть - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ИИВ юридик шахсларга узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклашда ёрдам бериши мумкин

ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги юридик шахсларга эксперт-криминалистика фаолияти соҳасида пуллик асосда экспертлик, илмий-тадқиқот ва ахборот хизматларини тақдим этади, деб хабар қилди ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази матбуот-хизмати.

Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Рақамли экспертизалар дивизиони билан музокара ўтказди
Хизматлар ўзига қуйидаги йўналишларни қамраб олади: ҳужжатларда, қимматбаҳо қоғозларда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш билан боғлиқ масалалар бўйича ўқитиш; шахсни идентификация қилишда видеокузатув тизими имкониятларини аниқлаш; транспорт воситаларининг двигатель, шасси, кузов рақамларини рўйхатга қўйишда ва қайта рўйхатдан ўтказишдаги тадқиқотлар.

Шунингдек, ҳужжатлар, қимматбаҳо қоғозлар, лоторея чипталари, шунингдек бошқа турдаги қатъий ҳисобот остидаги босма маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини аниқлаш бўйича тадқиқотлар; узоқ муддат мобайнида ўчиб кетган матнларни қайта тиклаш; заргарлик буюмлари ва вино-ароқ маҳсулотлари таркибини аниқлаш ҳамда компьютер технологияси соҳасида хизмат ва консультациялар кўрсатиш, хусусан, рақамли ташувчиларда ўчиб кетган маълумотларни қайта тиклаш ва рақамли маълумотларни ҳимоялаш бўйича консультация берилиши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0