Ўзбекистон ИИВ Рақамли экспертизалар дивизиони билан музокара ўтказди

© Foto : PixabyХакер
Хакер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар компьютер экспертизалари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, Корея Республикаси делегация аъзолари фаолият кўрсатадиган бўлинмада Ўзбекистон мутахассисларини ўқитиш имкониятларини муҳокама қилишди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Эксперт-криминалистика бош маркази бошлиғи, подполковник Наил Галипшин ва ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғи, подполковник Бахтиёр Бердиалиев Корея Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Рақамли экспертизалар миллий маркази Рақамли экспертизалар дивизиони (NDFC) мутахассислари билан музокаралар олиб боришди.

Пользователи интернета читают сайт WikiLeaks - Sputnik Ўзбекистон
Энди ИИВ матбуот хизмати ОАВ ва интернетни туну кун кузатиб боради
Мулоқот чоғида компьютер технологиялари соҳасидаги ва интернет тармоғидаги жиноятларга қарши курашиш бўйича ўзаро фойдали ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.

Галипшиннинг таъкидига кўра, бугунги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар олдида дактилоскопия, ҳужжатларнинг техник экспертизаси, автотехника экспертизаси, баллистика, трасология, физикавий-кимёвий тадқиқотлар ва бошқа анъанавий ҳамда махсус тадқиқотлар билан бир қаторда компьютер экспертизаларини ўтказиш вазифаси ҳам долзарб бўлиб турибди.

Ҳозир ИИВда ЭКБМ таркибида компьютер экспертизаларини ўтказиш бўлинмасини тузиш бўйича ташкилий ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда глобаллашув жараёнлари жамият ва давлат ҳаётий фаолиятининг барча соҳаларини қамраб олган. Шунинг учун замон ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда содир этилган ғайриқонуний қилмишларни ва бундай жиноятларга алоқадор шахсларни аниқлашга қодир бўлган мутахассисларга эҳтиёжни келтириб чиқармоқда.

Логотип INTERPOL на фасаде здания - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Интерполнинг қалбаки валюта ва ҳужжатларни аниқлаш тренингида қатнашмоқда
Интернетдан фойдаланувчилар сони кундан-кунга ортмоқда. Мобиль коммуникация қурилмаларининг имкониятлари кенгаймоқда. Бунинг натижасида ҳам ижтимоий тармоқларнинг обуначилари сони кўпаймоқда. Террорчилик ташкилотлари аъзолари ижтимоий тармоқлар орқали ўз сафларига одам ёллаяпти. Бундан ташқари, жиноятчи кимсалар глобал "ўргимчак тўри"да фуқаролар ҳақида жойлаштирилган маълумотлардан фойдаланиб уларнинг, шунингдек юридик шахсларнинг банклардаги ҳисоб рақамларига кириб, пул маблағларини ўмаряпти.

Бу замонавий жиноятчилар қўяётган тузоқлардан бир қисми, холос. Коррупция билан боғлиқ жиноятларга дахлдор шахслар қўллайдиган усуллар ҳам кўпинча ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш билан боғлиқ. Интернетга ин қўйган фирибгарлар ҳақида ОАВ аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиб боряпти. Аммо шунга қарамай содда, ишонувчан фуқаролар уларнинг тўрига илиниб қоляпти.

Бунинг оқибатида, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти бошқарма бошлиғининг сўзларига қараганда, мазкур тоифадаги фирибгарлардан жабр кўрганлардан тушаётган аризалар сони ортмоқда.

Шу муносабати билан Корея Респуб­ликаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Рақамли экспертизалар миллий маркази Рақамли экспертизалар дивизиони мутахассисларининг тажрибаси Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларида катта қизиқиш уйғотиши табиий.

Владимир Колокольцев и Пулат Бобожонов обсудили вопросы сотрудничества - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Россия ИИВлари жиноятчиликка қарши биргаликда курашади
Учрашувда ушбу Дивизион директори Чой Жонг Му ва унинг бошқа масъул ходимлари Дивизионнинг ташкил этилиш тарихи ва ривожланиш йўли ҳамда истиқболлари, ташкилот ходимларининг фаолият тамо­йиллари, улар олдида турган вазифалар хусусида гапириб бердилар. Бундан ташқари, улар томонидан тергов ҳаракатларини ва рақамли экспертизаларни ўтказиш усуллари ҳамда услубларини ўргатиш бўйича тренинг ташкил этилди.

Томонлар компьютер экспертизалари соҳасида ўзаро тажриба алмашиш, Корея Республикаси делегация аъзолари фаолият кўрсатадиган бўлинмада Ўзбекистон мутахассисларини ўқитиш имкониятларини муҳокама қилишди. 

Янгиликлар лентаси
0