Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди

© Пресс-служба президента РУЗПрезидент Мирзиёев голосовал на выборах депутатов города Ташкента
Президент Мирзиёев голосовал на выборах депутатов города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш якунланганидан сўнг эълон қилиниши режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 24 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасига ташриф буюриб, Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов муносабати билан овоз бериш жараёнида иштирок этди, деб ёзади ЎзЛиДеП матбуот хизмати.

Выборы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда илк бор халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтмоқда

Мазкур сайловдаги энг муҳим янгиликлардан бири шуки, сайлов давомида Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ахборот тизими ҳуқуқий эксперимент сифатида амалиётга татбиқ этилди.

Овоз бериш жараёнида қатнашаётган барча сиёсий партиялар ва ўзини ўзи бошқариш органлари Тошкент шаҳрининг 11 туманида ташкил этилган 330 сайлов округига биттадан номзод кўрсатган.

Сайлов участкалари эрталаб соат 6.00да очилди ва соат 20.00га қадар ишлайди.

Сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш якунланганидан сўнг эълон қилиниши режалаштирилган. Овоз беришнинг якуний натижалари ўн кун ичида эълон қилинади.

"Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида"ги Қонун 2017 йил 29 августда қабул қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0