ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Бугун Тошкентда илк бор халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
"Пойтахтдаги 11 туманда 330 сайлов округи ва 855 сайлов участкаси ташкил этилган", — деб маълум қилди Тошкент шаҳар сайлов комиссияси.
Сайлов участкалари эрталаб соат 6.00да очилди ва соат 20.00га қадар ишлайди.
Низомга кўра, ҳар бир туманга 30 нафардан депутат сайланиши белгиланган. Туман Кенгашларига депутатликка 1650 нафар номзод кўрсатилган.
Сайловда республикада фаолият юритаётган 4 сиёсий партия ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўз номзодлари билан иштирок этмоқда.
Сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш якунланганидан сўнг эълон қилиниши режалаштирилган. Овоз беришнинг якуний натижалари ўн кун ичида эълон қилинади.