Президент пойтахтдаги ижтимоий объектлар билан танишмоқда

© Пресс-служба президента РУзПрезидент ознакомился с социальными объектами в Ташкенте
Президент ознакомился с социальными объектами в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Давлат раҳбари Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонида амалга оширилаётган ишлар билан танишди

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, янги лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Тошкент шаҳридаги бир қатор ижтимоий объектларга ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари дастлаб  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида бунёд этилган янги биноси қурилиши ва Адиблар хиёбонида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Тошкентдаги Алишер Навоий номли боғ - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда адиблар хиёбони барпо этилади

Президент 2017 йилнинг июнь ойида бу ерга ташриф буюриб, қурилиш ва ободонлаштириш билан боғлиқ топшириқлар берган эди. Ўтган 6 ой давомида 9,6 гектардан иборат майдонда улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг янги биноси қад ростлади. Бино икки қаватдан иборат бўлиб, унинг биринчи қаватига “Жаҳон адабиёти”, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналлари таҳририятлари ҳамда “Ижод” жамоатчилик фонди жойлашади. Бинода 150 ўринлик фаоллар зали ҳам мавжуд бўлиб, у ижодий кечалар, бадиий муҳокамаларни шу ернинг ўзида ўтказиш имконини беради. Бинонинг иккинчи қаватида Ёзувчилар уюшмаси жойлашади. Унинг ҳузурида бой кутубхона ҳам ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев уюшма мақомини кўтариш, уни халқ маънавиятини юксалтиришга таъсир кўрсатадиган муассасага айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Президент адиблар учун ижод шароитини янада яхшилаш, хусусан, уюшма ҳовлисини кишини илҳомлантирадиган гўзал гулзорга айлантириш юзасидан кўрсатмалар берди. Адиблар хиёбонида ҳар куни машҳур шоирлар шеърлари янграб туриши керак.

Давлат раҳбарининг топшириғига биноан уюшманинг кутубхонаси Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона билан боғланади, ижодкорлар унинг бой китоб фондидан шу ердан туриб бемалол фойдалана олади.

Шавкат Мирзиёев уюшманинг маънавий-маърифий аҳамиятини янада юксалтириш учун бу ерда очилган Адабиёт музейини янада бойитиш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0