ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров куни кеча АҚШнинг "Магнитский рўйхати" деб аталувчи санкциялар рўйхатига киритилди.
Қодиров ушбу ҳолатга киноя билан изоҳ берди. У Вашингтон қарорини Америкадан "мукофот" деб атади ва агар АҚШ ўзининг бутун бойликлари захирасини берганида ҳам, у давлатга ҳеч қачон бормаслигини маълум қилди.
"Америкага бориб, у ерда бизнес билан шуғулланиб, Манхеттенда ҳисоб рақамларимни очиш ҳақидаги режаларимни қирқ йилдан буён пишитиб келардим. Энди эса Лас-Вегасдаги казиноларни ҳам, Bank of Americaда сақланаётган миллиардларни ҳам кўра олмайман", деб ёзган Қодиров ўзининг Instagram даги саҳифасида.
Қодиров инсон ҳуқуқлари Чеченистонда эмас, балки АҚШда бузилаётганини қайд этди.
У ўз ҳаётини терроризмга қарши курашга бағишлагани учун америкаликлар уни кечира олмаслигини қўшимча қилди.
Чекловлар АҚШ ҳудудига киришга таъқиқ қўйиб, мамлакат ҳудудидаги активларнинг "музлатилишини" назарда тутади.
Ҳужжатда қайд этилишича, Қодиров, Вашингтон версиясига кўра, "судсиз ва терговсиз" йўқ қилинган қотилликларга дахлдор бўлган маъмуриятни бошқаради. Бундан ташқари, Америка молия муассасаси Чеченистон раҳбарини "ўз сиёсий рақибларга қарши акциялар" ўтказишда гумон қилган.