ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. АҚШ президенти Барак Обама томонидан жума куни имзоланган "2017 йил ҳарбий сарф-ҳаражатлари тўғрисида"ги қонун "Магнитский қонуни"ни бутун дунёга жорий этиш имконини беради, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Янги қонунда Украина масаласи ҳал этилмагунга қадар Москва билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилиш таъқиқланиши алоҳида қайд этилган.
Ҳужжатга кўра, Россияни жиловлаб туриш учун америкалик ҳарбийларга 4 миллиарддан зиёд маблағ ажратилган.
Жумладан, 350 миллион доллар ҳарбий ёрдам тариқасида Киевга тақдим этилиши айтиб ўтилган.
Қонунда Қримни Россиянинг таркибий қисми деб тан олувчи ҳар қандай ҳаракатлар таъқиқланиши айтиб ўтилган.
Ушбу қонун АҚШ томонидан 2012 йилнинг 14 декабрида қабул қилинган "Магнитский акти"нинг кенгайтирилган шаклидир, деб ёзади нашр.
"Россия ҳукумати, ўз навбатида "Магнитский иши"нинг сиёсий тус олишига йўл қўймаслик кераклиги ҳақида кўп маротаба таъкидлаганлар", — дейилган хабарда.