TIKA агентлиги Ўзбекистонда 23,6 миллион $лик 700 та лойиҳа амалга оширилди

Oбуна бўлиш
Шу йил октябрь ойида Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг турли йўналишларига доир 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланган

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) Ўзбекистонда шу кунгача 23,6 миллион доллар миқдоридаги 700 га яқин грант лойиҳалари амалга оширилган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (справа) и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19 декабрь куни республикага ташриф буюрган Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) президенти Сердар Чамни қабул қилди.

Учрашув чоғида иқтисодий, маданий, таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, туризм ва ижтимоий аҳамиятга молик бошқа қатор соҳаларда амалга оширилаётган лойиҳа ва дастурлар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш бўйича келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 25-26 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифини амалга оширди. Музокаралар якунида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига доир 20 дан зиёд ҳужжат имзоланди.

Янгиликлар лентаси
0