Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясининг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди

© Центр новостей ООНГенеральная Ассамблея одобрила резолюцию о положении с правами человека в Крыму
Генеральная Ассамблея одобрила резолюцию о положении с правами человека в Крыму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
БМТ Бош Ассамблеяси Украинанинг Қримдаги инсон ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ вазият, шунингдек, яриморолда ноқонуний равишда «Россия Федерацияси қонунлари, юрисдикцияси ва бошқаруви» ўрнатилгани тўғрисидаги резолюциясини 70 давлат қўллаб-қувватлади, 26 давлат унга қарши чиқди, 76 давлат эса бетараф қолди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. БМТ Бош Ассамблеяси 19 декабрь куни ўтказилган йиғилишда "Украина, Қрим Мухтор Республикаси ва Севастополь шаҳрида инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича ҳолат тўғрисида"ги резолюцияни қабул қилди, деб хабар қилди БМТ янгиликлар маркази.

АҚШ Мудофаа вазири Жеймс Мэттис - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Қримни Россияники деб тан олмайди - Пентагон раҳбари баёноти

Резолюцияни 70 давлат қўллаб-қувватлади, 26 давлат унга қарши чиқди, 76 давлат эса бетараф қолди.

Ўзбекистон ҳам Россия, Хитой, Ҳиндистон, Шимолий Корея, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Венесуэла, Боливия, Тожикистон, ЖАР, Сербия, Куба ва бошқа мамлакатлар қатори резолюцияга қарши овоз берган.

БМТ Бош Ассамблея резолюциясида «Қрим Мухтор Республикаси ва Севастополь шаҳридаги инсон ҳуқуқлари соҳаси бўйича ҳолат» ҳужжат «вақтинчалик босиб олинган Қрим аҳолисига нисбатан камситувчи чоралар ва инсон ҳуқуқларининг бузилишини қоралайди» дейилган.

Резолюция муаллифлари Россияни Қримни оккупация қилинишидан олдин амал қилган қонунларга ва халқаро ҳуқуқ доирасидаги мажбуриятларига риоя қилишга чақиришган.

Регионы России. Крым - Sputnik Ўзбекистон
Нега Ўзбекистондан Қримга тўғридан-тўғри авиапарвоз йўлга қўйилмаяпти

Ҳужжатда Москва Халқаро Суднинг Россияга қарши Украина даъвоси бўйича 2017 йил 19 апрелда чиқарилган вақтинчалик чоралар тўғрисидаги қарорини тўлиқ ҳолда ва дарҳол бажариш зарурлиги қайд этилган.

Ҳужжатда Украинанинг қисми бўлган — Қрим Мухтор Республикаси ва Севостополь шаҳри Россия томонидан вақтинчалик оккупацияси қораланган. Ҳужжат бошида "унинг аннексияси тан олинмаслиги" тасдиқланган.

БМТ Бош Ассамблеяси Учинчи қўмитаси делегатлари 14 декабрь куни резолюция лойиҳасини маъқуллашган. Ўша вақтда резолюцияни 71 давлат қўллаб-қувватлади, 25 давлат унга қарши чиқди, 77 давлат эса бетараф қолганди.

Янгиликлар лентаси
0