ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Истанбулдаги Бойўғли маъмурияти Тақсим марказий майдони ва Истиқлол сайёҳлик кўчасида Янги йил тантаналарини нишонламаслик тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чоралар террорчилик хавфи туфайли қабул қилинди, деб хабар қилди РИА Новости.
Бу ҳақда чоршанба куни Бойўғли маъмуриятининг хавфсизлик бошқармаси раҳбари Исмоил Қилич маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил 1 январга ўтар кечаси Истанбулда Reina тунги клубига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Автомат билан қуролланиб олган террорчи 700дан ортиқ одамлар тўпланган клубга ёпирилиб кирган ва уларга қарата ўт очган. Туркия ИИВ маълумотларига кўра, 39 киши ҳалок бўлган, 69 киши жароҳатланган. Ушбу теракт учун масъулиятни "Ислом давлати" террорчилик уюшмаси ўз зиммасига олган.
Терактни амалга оширган шахс — ўзбекистонлик бўлган Абдулқодир Машарипов 16 январ куни антитеррор операцияси вақтида Истанбулнинг Эсенъюрт ҳудудида 16 январ куни қўлга олинган.