Тошкентда Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлиси бошланди

Заседание Сената республики Узбекистан
Заседание Сената республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенат мажлисида Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунларни кўриб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатининг навбатдаги, ўн учинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади, деб хабар қилмоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Бугунги мажлисида икки нафар янги сенатор ҳам иштирок этмоқда. Улар Самарқанд вилояти ҳокими Джураев Турабжон ва Хоразм вилояти ҳокими Илгизар Сабировлар.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сенат ялпи мажлиси: бюджет муҳокамаси, ички ва ташқи ишлар вазирларининг ахбороти

Мажлис кун тартибига қатор қонунларни кўриб чиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш режалаштирилган. Жумладан, “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни, “Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги қонун, “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунларни кўриб чиқиш белгиланган.

Сенаторлар шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун, “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги қонун ҳамда “Келажак бунёдкори” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини кўриб чиқишлари кутилмоқда.

Бундан ташқари, Сенат ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолияти тўғриситдаги ахбороти тингланади.

Шунингдек, 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур кўриб чиқилади.

Янгиликлар лентаси
0