Сенат ялпи мажлиси: бюджет муҳокамаси, ички ва ташқи ишлар вазирларининг ахбороти

© senat.uzПленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига бир қатор қонунлар ва масалалар киритилмоқда

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси шу йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрида чақирилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати ахборот хизматига асосланиб "Жаҳон" АА маълум қилди.

Сенатнинг ялпи мажлиси муҳокамасига 2018 йилги Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисидаги масала киритилмоқда.

Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Сенат Қирғизистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

Сенатнинг ялпи мажлиси кун тартибига 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясидан келиб чиқадиган вазифаларнинг изчил ижросига қаратилган Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонунлари ва масалалар киритилмоқда.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги, "Келажак бунёдкори" медалини таъсис этиш тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Ҳарбий доктринасини тасдиқлаш тўғрисидаги, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекслари шулар жумласидандир.

Шу билан бир қаторда ялпи мажлисда сенаторлар 2018 йилда фермер хўжаликларини босқичма-босқич кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш бўйича дастур тўғрисидаги масалани кўриб чиқадилар, Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги, шунингдек Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг 2017 йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ахборотини эшитадилар.

Ялпи мажлисда Олий Мажлис Сенатининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталари ва девонининг ўн учинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.

Янгиликлар лентаси
0