Сенат Қирғизистон билан чегара тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

© senat.uzПленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан
Пленарное заседание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон президенти ратификация ҳақидаги қонунни 2 октябр куни имзолаганди

ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Олий Мажлис Сенати 12-ялпи мажлисида 5 сентябр куни Бишкекда имзонланган Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонун маъқулланди.

Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон яна чегара масаласида учрашди

Қонун президент томонидан имзоланганидан сўнг кучга киради.

Қирғизистон президенти ратификация ҳақидаги қонунни 2 октябр куни имзолаганди.

Бишкекда 5 сентябр куни бўлиб ўтган учрашувда икки давлат президентлари баҳсли ҳудудлар ҳақидаги музокаралар давом этишини ва тез орада ҳал этилишини билдиришганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегараларни демаркация ва делимитация қилиш масалалари бўйича ишчи гуруҳлари 21-31 август кунлари Бишкекда, сўнгра Тошкентда учрашувлар ўтказганди.

Янгиликлар лентаси
0