Ўзбекистон ва Қирғизистон яна чегара масаласида учрашди

© Sputnik / Табылды КадырбековПограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана
Пограничник на смотровой вышке. Граница Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди, дейилган хабарда

ТОШКЕНТ, 27 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 21-27-сентябр кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки давлат Ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учрашуви - Sputnik Ўзбекистон
"Ўртамизда чегара эмас, дўстлик дарвозалари бўлади" - икки президентдан ваъда
Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5-6-сентябрдаги Қирғизистонга давлат ташрифи давомида тузилган Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича Шартномада келтирилмаган чегарадаги бошқа учрасткаларни белгилаш давом эттирилди, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 5-6 сентябр кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга уюштирган давлат ташрифи давомида Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев журналистларга мурожаат қилиб, "бу — тарихий учрашув бўлди" деб айтган ва икки давлат ўртасида чегаранинг 85 %и белгилаб олингани, 15 %гина келишилмаган қисми қолганини маълум қилган.

Атамбаев, шунингдек, Ўзбекистонга уюштирадиган сафаригача бўлган муддат ичида барча чегара пунктлари максимал даражада очиқ бўлиб, одамлар улар орқали эркин ҳаракатланишларига эришамиз", деб умид билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0