Мирзиёев АҚШ президенти билан мулоқот қилди

© Пресс-служба президента Узбекистана Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп
Президенты Узбекистана и США - Шавкат Мирзиёев и Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Телефон мулоқоти давомида давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашдилар. Суҳбат якунида Трамп Мирзиёевни АҚШга расмий ташриф билан келишни таклиф этди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Америка Қўшма Штатлари пезиденти Дональд Трамп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Главы МИД Центральной Азии - Sputnik Ўзбекистон
"Марказий Осиё мамлакатлари - Афғонистон" формати яратилади
Икки давлат раҳбарлари кўп қиррали Ўзбекистон-Америка ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон ва АҚШ раҳбарларининг 2017 йил май ойида Ар-Риёз шаҳрида ва жорий йил сентябрда Нью-Йоркда бўлиб ўтган учрашувлари сиёсат ва хавфсизлик, савдо, инвестиция, молия, технологиялар соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашишига хизмат қилмоқда.

Мирзиёев Дональд Трампга Ўзбекистон делегациясининг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш мақсадида АҚШга ташрифи чоғида уюштирилган самимий қабул, шунингдек, АҚШ-Ўзбекистон савдо палатаси томонидан ташкил этилган йирик бизнес-форум иштирокчиларига йўллаган табрик сўзи ва ушбу анжуманни қўллаб-қувватлагани учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Ўз навбатида Трамп Ўзбекистон халқига чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдириб, унинг меҳнаткашлиги таҳсинга лойиқ эканини таъкидлади. У мамлакатда амалга оширилаётган, демократик ва иктисодий ислохотларнинг янги боскичи жумладан фуқаролик жамияти асосларини мустаҳкамлаш, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни либераллаштириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган аник тадбирларни яна бир бор қўллаб-қувватлашини билдирди.

Встреча Шавката Мирзиёева и Ашрафа Гани - Sputnik Ўзбекистон
"Навоийдан бир байт": Афғонистон президенти ўз нутқини ўзбек тилида бошлади
Шунингдек, томонларни қизиқтирган долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, халқаро терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши кураш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

АҚШ президенти Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан яхши қўшнилик муносабатларини ривожлантириш ва кооперацияни фаоллаштиришга қаратилган, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган очиқ ва конструктив ташқи сиёсати ва фаол саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Давлат раҳбарлари Афғонистонни иқтисодий тиклашда уни халқаро миқёсда кенг қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этдилар. Шу маънода Афғонистон президентининг декабрь ойидаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган муайян лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги келишувларга юксак баҳо берилди.

Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Афғонистон муаммосига қарши МО давлатлари билан ишлашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ва АҚШ президентлари ўзаро ҳурмат, ишонч ва бир-бирининг манфаатларини ҳисобга олиш тамойиллари асосида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга содиқлигини таъкидладилар.

Икки томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг истиқболли режаларини биргаликда кўриб чиқиш мақсадида Трамп Мирзиёевга АҚШга расмий ташриф билан боришни таклиф этди.

Суҳбат якунида икки мамлакат раҳбарлари бир-бирини кириб келаётган 2018 йил билан табриклаб, энг эзгу тилакларни изҳор қилдилар.

Янгиликлар лентаси
0