АҚШ Афғонистон муаммосига қарши МО давлатлари билан ишлашни режалаштирмоқда

© AFP 2023 / FARSHAD USYANСотрудник сил безопасности Афганистана
Сотрудник сил безопасности Афганистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан аввал Вашингтон Афғонистонда операциясини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базалари ишлатган. Бироқ кейинчалик бу объектлар давлат ҳукуматлари мурожаатига асосан ёпилган

ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. АҚШ Афғонистондаги ўз аксилтеррорчилик операцияси доирасида Марказий Осиё давлатлари билан ишлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй сайтида берилган АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясида баён этилган.

Шунингдек ушбу стратегияда Афғонистонда "Толибон", "Ал-Қоида", "Исломий давлат" террорчилик уюшмаларига қарши кураш кучларини мустаҳкамлаш бўйича АҚШнинг режаларини белгилаб беради.

"Биз афғон хавфсизлик кучларини ҳарбий қудратини қўллаб-қувватлаймиз, толиблар жанг майдонида ғалаба қозона олмаслигига ишонтириш учун ва барқарор тинчликка эришиш учун дипломатик саъй-ҳаракатлар учун шароит яратиб берамиз", — дейилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, АҚШ Покистонни "ўз ҳудудида фаолият кўрсатувчи жангарилар ва террорчилик гуруҳларга қарши кескин чоралар кўришга" чақиришини маълум қилган.

Янгиликлар лентаси
0