Самарқанд вилояти ҳокими сенатор этиб сайланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Жўраев Туробжон Икромович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди

ТОШКЕНТ, 20 дек — Sputnik. 18 декабрь куни вилоят ҳокимлиги катта мажлислар залида халқ депутатлари Самарқанд вилоят, туман ва шаҳарлар кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди, деб хабар қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот-хизмати

Хокимият Самаркандской области - Sputnik Ўзбекистон
Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятига ҳоким бўлди
Унда халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар депутатлари, Марказий сайлов комиссияси аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов очиб берди. Нотиқ Ўзбекистонда демократик жараёнларни чуқурлаштириш, сайлов қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятига алоҳида тўхталди.

Вилоят Кенгаши депутати Б.Шарофов бошқарган мажлисда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзолигига бўш бўлган ўринга вилоятдан вакил сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Қўшма мажлисда ишчи раёсати, оқсоқоллар кенгаши (раиси Ҳ.Нормуродов), саноқ комиссияси (раиси З.Каримов) таркиби сайланди.

Оқсоқоллар кенгаши Олий Мажлис Сенати аъзолигига номзод тавсия этди. Депутатлар номзод ҳақида ўз муносабатларини билдириш баробарида маҳаллий кенгашларнинг ислоҳотлар жараёнида фаоллигини янада ошириш юзасидан ўз таклифларини айтдилар.

Яширин овоз бериш йўли билан халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати, вилоят ҳокими Жўраев Туробжон Икромович Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Янгиликлар лентаси
0