Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятига ҳоким бўлди

Oбуна бўлиш
Туробжон Жўраев 2017 йил 12 июнь куни собиқ ҳоким Ҳиммат Оқбўтаев ўрнига Самарқанд вилояти ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган эди

ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 15-банди ва 102-моддаси ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг қарорига мувофиқ Туробжон Икромович Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақида президент матбуот хизмати хабар берди.

Мавзолей Ислама Каримова в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди

Туробжон Жўраев Молия вазири ўринбосари, Халқ таълими вазири сифатида ишлаган (2004-2008 йиллар), кейинроқ 2008-2011 йилларда Сурхондарё вилоятида ҳоким бўлган.

Жорий йилнинг апрель ойида Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳоким лавозимига тайинланганди.

Жўраев 12 июнь куни собиқ ҳоким Ҳиммат Оқбўтаев ўрнига Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган эди.

Янгиликлар лентаси
0