ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда йўл ҳаракати қоидабузарликларига йўл қўйилганлик ҳолатларини аниқлаш борасида ўтказилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Хабар қилинишича, 17 декабрь куни "Тозалаш-Антитеррор" тадбири доирасида ўтказилган текширувларда йўл ҳаракати иштирокчилари томонидан жами 3982 та қоидабузарлик аниқланди.
Шулардан, маст ҳолатда транспорт воситасини бошқариш – 27 та, транспорт воситаларини ҳужжатсиз бошқариш – 30 та, светофорнинг тақиқловчи чироғига риоя қилмаслик – 107 та, ҳаракат давомида уяли телефондан фойдаланиш – 45 та, одам ташиши қоидаларини бузиш – 367 тани ташкил этган.
184 ҳолатда йўл белгиларига риоя қилмаслик, 3 ҳолатда ИИБ ЙҲХБ ходимлари талабига бўйсунмаслик, 2235 ҳолатда хавфсизлик камарини тақиш қоидаларига риоя қилмаслик қайд этилган.
Жами 69 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилган.
Ҳозирда ушбу йўналишда тадбирларнинг ўтказилиши давом эттирилмоқда.