Ўзбекистон йўлларида ўн ой давомида 2 минг 31 нафар фуқаро ҳалок бўлган

© SputnikВ Ташкенте автомобиль "Ласетти" врезался в дерево на скорости 120 км/ч
В Ташкенте автомобиль Ласетти врезался в дерево на скорости 120 км/ч - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар бугунги кун талабларига жавоб бермайди, деб таъкидлади

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Ўтган 10 ойда 2 минг 31 нафар фуқаро йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида маълум қилинди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Йиғилишда мамлакатда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан бир қаторда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Бу борада бўйича кўрилаётган чоралар бугунги кун талабларига жавоб бермаслиги таъкидланди.

Ўтган 10 ойда содир этилган 8 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2 минг 31 нафар фуқаро ҳалок бўлиб, 7 минг 622 нафари тан жароҳати олган.

Бу ҳодисаларнинг асосий сабаби Ўзбекистон фуқароларида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш, автотранспорт воситаларининг йўлларда ҳаракатланиши учун хавфсизлик чораларини кўришда жиддий муаммолар мавжудлигида, деб таъкидланди.

Шуни инобатга олган ҳолда, мутасадди раҳбарларга ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўлларда ҳаракатланиш маданиятини ошириш, йўлларни ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.

Янгиликлар лентаси
0