Шерали Жўраев "Истиқлол" санъат саройида тўрт кун жонли ижрода концерт беради

© Social media oage of shohjahon__officialФаррух Закиров и Шерали Джураев
Фаррух Закиров и Шерали Джураев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳофизнинг "Ўзбегим" деб номланган концерт дастури 19-22 январь кунлари бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 19 дек – Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев "Истиқлол" санъат саройида концерт дастурини намойиш этади. Бу ҳақда "Ўзбекконцерт" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шерали Жўраев - Sputnik Ўзбекистон
Ҳофиз 70 ёшда: Шерали Жўраев билан интервью

Хабар қилинишича, ҳофизнинг "Ўзбегим" деб номланган концерт дастури 19-22 январь кунлари бўлиб ўтади.

Анонсда дастур жонли ижрода бўлиб ўтиши кўрсатилган. Sputnik мухбирининг хабар қилишича, чипталар нархи 20 минг сўмдан 250 минг сўмгача этиб белгиланган.

Бастакор, шоир ва актёр сифатида ҳам донг таратган Шерали Жўраев 1947 йилнинг 12 апрелида Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. 1966-1971 йилларда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институтида таҳсил олган.

Унинг "Биринчи муҳаббатим", "Турналар", "Йигитлар", "Ҳурлар бормиш жаҳонда", "Келса гар Наврўзи олам", "Ошиқларинг сардори менман" сингари қўшиқлари ҳали-ҳануз севиб тингланади.

Янгиликлар лентаси
0