Ўзбекистонда илк бор кохлеар имплантация операцияси ўтказилди

© nuz.uzОпреация по установке кохлеарного импланта
Опреация по установке кохлеарного импланта - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда кохлеар имплант - карликнинг оғир шаклида эшитиш қобилиятини тиклашнинг ягона услуби.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. Тошкентдаги клиникалардан бирида россиялик мутахассислар ёрдамида илк бор кохлеар импалантация ўрнатиш бўйича жарроҳлик операцияси бўлиб ўтди, nuz.uz хабарига асосан.

Эшитиш аппаратлари ожиз бўлган ҳолларда, карликнинг оғир шакли, туғма карлик учун – кохлеар имплант ўрнатиш эшитиш қобилиятини тикловчи ягона услуб десак адашмаймиз.

Кохлеар имплант – қулоқ ичига ўрнатиладиган мослама бўлиб, у ташқи микрофондан олинган товушларни кучайтириб, тўғридан тўғри инсонинг эшитиш нервларига электрон импульс шаклида етказиб беради. Имплант микрофон, батарейка, бошқарув пульти каби қисмлардан иборат бўлади.

Тошкентдаги INVIVO шифохонасида илк бор бўлиб ўтган операция “Россия аудиология ва эшитиш протезлари илмий маркази” шифокори, профессор Нели Милешина ва шифохона раҳбари Зебо Каримовлар томонидан ўтказилди.

© nuz.uzКохлеар имплантнинг бошқарув пульти
Пульт управления кохлеарным имплантом - Sputnik Ўзбекистон
Кохлеар имплантнинг бошқарув пульти

Милешна айтишига қараганда, Тошкентда кохлеар имплантация ўрнатиш бўйича 7та опреация ўтказилган. Беморлар орасида 9 ойдан 3 ёшгача бўлган олти нафар болакай ва менингит оқибатида эшитиш қобилиятини йўқотган 32 ёшли аёл бўлган.

Зебо Каримова айтишига қараганда, охирги вақтларда Тошкентда болаларга гентамицин, канамицин, меркацин ва бошқа антибиотикларни нотўғри қўллаш оқибатида эшитиш қобилиятини йўқотиш ҳоллари кўпайган.

Операция ребенку с врожденной паталогией сердца - Sputnik Ўзбекистон
Француз кардиожарроҳлари Ўзбекистонда 9 нафар болани операция қилди

Дунё тажрибасида кохлеар имплант илк бор 1978 йилда ўрнатилган. Россияда биринчи имплант 1991 йилда ўрнатилган бўлсада, уни оммавийлаштириш жуда секин кечган. Масалан, 2005 йилда бор йўғи 124 нафар кишига ана шундай аппаратлар ўрнатилган. Бунга сабаб ушбу ускуналарнинг ривожланиш даражаси пастлиги ва операцияларниг қимматлиги бўлган. Лекин охирги йилларда компьютер технологиялари ривожланиши ҳамда Россияда ушбу операциялар давлат томонидан молиялаштирилиши туфайли ўтан йилда 8000 мингдан ортиқ кишига кохлеар имплант ўрнатилган. Операциянинг ўртача нархи 30-35 минг доллар.

Янгиликлар лентаси
0