Тошкентда маҳаллийчилик қилган Lexus эгаси судланди

© Sputnik / Андрей Старостин / Медиабанкка ўтишСудебный молоток, архивное фото
Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳрида истиқомот қилувчи икки икки нафар фуқаро бошқа вилоятдан келганларни ҳақорат қилгани учун жавобгарликка тортилди.

ТОШКЕНТ, 18 дек – Sputnik. воқеа Тошкент марказидаги “Пойтахт” савдо мажмуаси ёнида содир бўлган, деб хабар қилмоқда “1news.uz”.

Тошкент давлат рақамига эга бўлган Lexus автомашина эгаси ва унинг ёнида ўтирган аёл Қашқадарё ва Хоразм вилоятларидан Тошкент шаҳрига ишлаш учун келган икки нафар фуқарони «Бу ер тошкентликларнинг жойи, биз бу ерга солиқ тўлаймиз, сизлар келгиндилар» деб ҳақорат қилган.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик фуқаро қарзни қайтармаслик мақсадида сохта талончилик уюштирди

Вилоятлик фуқаролар ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилишган. Кейинчалик маълум бўлишича, ҳақорат қилган фуқаролар Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаролар Н.Аскаров ва Ж.Толиповалар (фамилиялар ўзгартирилган) бўлишган.

Мазкур нохуш ҳолатлар бўйича жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман маъмурий суди томонидан очиқ суд мажлиси ўтказилиб, ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси билан жавобгарликка тортилди.

Эслатиб ўтамз, Ўзбекистон Республиксианинг ҳар бир вилоят, шаҳар ва қишлоғида яшовчи ҳар бир фуқаро тенг ҳуқуққа эга.  Конституциясининг 18-моддасида «Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар» деб қатъий белгилаб қўйилган.

Янгиликлар лентаси
0