Тошкентлик фуқаро қарзни қайтармаслик мақсадида сохта талончилик уюштирди

© AP PhotoЎзбек милицияси патрул машинаси
Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент милиция ходимлари содир этилмаган жиноятни очиш учун 5 кун сарфлади

ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Тошкентлик Дилшод Арипов ўз бўйиндаги қарзларни тўлашдан қочиш мақсадида ажойиб хийла ўйлаб топди. У сохта ўғирлик саҳнасини ташкиллаштириб, ўзини жабрдийда қилиб кўрсатди, деб хабар қилди Podrobno.uz. мухбирга Тошкент шаҳар ИИББ ходими.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ аҳолидан ҳушёр бўлишни ва ҳар кимнинг гапига ишонавермасликни сўради
Манба берган хабарга кўра, Арипов "талончиларни" топиб бериш талаби билан милицияга мурожаат этган. "Жабрдийда" милиция ходимларига автомобилда кетаётиб, жиноий тўда қўлига тушгани ва улар 86 миллион сўм талаб қилишгани ҳақида сўзлаб берган.

Ариповнинг бўйнидаги қарз айнан 86 миллион бўлган.

Тезкор тадбир натижасида милиция томонидан сохта ўғирлик содир этган 3 нафар шахс қўлга олинган. "Улар содир этилмаган жиноятга катта куч ва воситалар ташлашга мажбур қилишди. Ходимларимиз ушбу ишни ҳал қилиш учун 5 кун сарфлашди",- деб таъкидлади пойтахт милицияси ходими.

Ариповнинг айби судда тасдиқланса, у Жиноят кодексининг жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш моддаси бўйича 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Бундан ташқари, Арипов ёлғон гувоҳлик бериш ҳақидаги модда бўйича ҳам айбдор деб топилиши мумкин. Ушбу жинояти учун у 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0