Мирзиёев Германияда 11 йил ишлаб ватанга қайтган докторга Каптива совға қилди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбанов Қорақалпоғистонга қайтиб фермада менежер лавозимида ишламоқда

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида хорижда ишлаб ватанга қайтиб келган докторга машина совға қилди. Бу ҳақда kruz.uz хабар бермоқда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонда амалга оширилаётган ишлар билан танишади

Хабарда айтилишича, президент Хўжайли туманида барпо этилаётган замонавий логистика марказида бўлган ҳамда "Panaev Farms" фермер хўжалиги раҳбари Қутлимурат Панаев билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида Панаев Германияда 11 йил давомида чорвачилик бўйича ишлаган доктор Алишер Қурбановни Қорақалпоғистонга қайтариб, унга барча имкониятларни яратиб бергани ва у бугунги кунда фермада менежер лавозимида ишлаётганини билдирган.

"Шавкат Мирзиёев Алишер Қурбановга юртимизга қайтиб ишлаётгани учун Каптива автомашинасини совға қилди", дейилади хабарда.

Янгиликлар лентаси
0