ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат портали хабар бермоқда.
Президент ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишади ҳамда халқ билан мулоқот қилади.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрганди.
Президент республикадаги шифохоналар шароити билан танишган, одамлар бошланган ўзгаришларни ўз ҳаётида ҳис қилиши учун жорий йил якунигача 40 кўп қаватли турар-жой биноси барпо этиш ва фойдаланишга топшириш тўғрисида кўрсатма берганди.