ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Шимолий Корея БМТ Хавфсизлик кенгаши АҚШ манфаатларини кўзлаб ҳаракат қилади деган фикрда, деб баёнот қилди Шимолий Кореянинг БМТдаги доимий вакили Ча Сон Нам.
"Бизни БМТ Хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатлар қўлидаги инструмент сингари ҳаракат қилаётгани ҳавотирга солмоқда… у АҚШ олдида лаганбардорлик қилиш билан банд, санкциялар киритиб, бизга босим ўтказмоқда", — деб айтган Ча Сон Нам БМТ Хавфсизлик кенгашида.
БМТ Хавфсизлик кенгаши 2017 йилда КХДРга нисбатан, у ядровий синовларни ўтказганлиги учун, икки бор санкцияларни кучайтирган эди.
Шунингдек, 15 декабр, жума куни, АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон, бордию иш бошқача тус оладиган бўлса, Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан бўлаётган можарони ҳарбий йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини маълум қилди.
"Президент Дональд Трамп аниқ қилиб айтди, агар нимадир кўнгилдагидек кетмаса, ҳарбий нуқтаи назардан бир тайёрмиз. Бизнинг қуролли кучларимиз ҳам тайёр", — деди дипломат.