ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ҳозирги вазиятни барқарорлаштириш учун, Шимолий Корея атрофидаги босимни кучайтиришни бас қилиш керак, деб таъкидлади Владимир Путин матбуот-анжумани давомида.
Путин КХДРга қарши ядро қуролини ишлатишга ҳожат йўқлигини айтиб ўтди.
"Биз, иккала томон ҳам вазиятни ўт олдиришни тўхтатишлари керак, деган фикрдамиз. Америкалик ҳамкасбларимиздан: "Биз машғулотларни тўхтатамиз", деган ваъдаларни эшитдик. Йўқ, тўхтатишмади, яна ўтказишди, Шимолий Корея яна ракета учирди. Бу спирални тўхтатиш керак, чунки бу жуда хавфли", — деди Путин.
Путин фожеавий оқибатлар учун битта "пуск"ни ўзи етарли эканлигини, бунга эса ҳозир ҳеч қандай ҳожат йўқлигини таъкидлаб ўтди.