АҚШ Ўзбекистонга Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишга ёрдам беради

Oбуна бўлиш
Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Жорий йилнинг 14 декабр куни Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бўйича савдо вакили ёрдамчиси М.Линскотт билан учрашув бўлиб ўтди.

Вновь назначенный Чрезвычайный и полномочный посол Республики Узбекистан в Соединенных Штатах Америки Жавлон Вахабов вручил верительные грамоты Президенту США Дональду Трампу - Sputnik Ўзбекистон
Трамп: АҚШ Ўзбекистоннинг аҳил қўшничилик сиёсатини олқишлайди
Америка томони 2017 йилнинг 12 декабр куни Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё ва АҚШ давлатлари ўртасида савдо ва инвестиция бўйича келишув Кенгаши доирасидаги йиғилиш (ТИФА)га юқори баҳо бердилар.

Шунингдек, учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон Республикасининг Бутун жаҳон савдо ташкилотига киришига оид масалаларни муҳокама қилдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон АҚШнинг тариф преференцияси умум тизими ва интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоялаш бўйича аъзолигига тегишли масалаларни атрофлича кўриб чиқдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Бутунжаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига техник ёрдам кўрсатиш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу масалаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ходимлари ва АҚШнинг савдо ваколатхонаси офиси билан доимий алоқа ўрнатилишига келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0