Мирзиёев фармони билан "Ўзбекенгилсаноат" тугатилди

Oбуна бўлиш
“Ўзбекенгилсаноат” АЖ ўрнига Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси - “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармонига мувофиқ, "Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти тугатиладиган бўлди.

Приёмка и учёт ткани на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Жанубий Кореяга 70 миллион $лик текстил маҳсулотларни етказиб беради

Эндиликда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ ўрнига Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари уюшмаси — “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ташкил этилади. Уюшма тузилмасида тизимли муаммоларни бартараф этиш, маркетинг инновацияларини фаол жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли ва устувор йўналишларини аниқлашни таъминловчи маслаҳат органи – Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноати корхоналари кенгаши ташкил қилинади.

“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси аъзолари қонунчиликда белгиланган тартибда юқори сифатли маҳсулотларни ягона “Uztextile” белгиси билан экспорт қилади.

Уюшма аъзолари 2021 йил 1 январга қадар муддатда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ва республикада ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича импорт қилинадиган пахта, сунъий ва синтетик тола, жун, хом ашё ва бошқа материаллар учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинади.

Фармоннинг тўлиқ матни билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0