Ўзбекистон Жанубий Кореяга 70 миллион $лик текстил маҳсулотларни етказиб беради

© Sputnik / Сергей Венявский / Медиабанкка ўтишПриёмка и учёт ткани на фабрике
Приёмка и учёт ткани на фабрике - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жанубий Кореялик ишбилармонлар "Ўзбекенгилсаноат" бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан тўқимачилик маҳсулотларни етказиш бўйича музокаралар ўтказишди

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Жанубий Кореяга 2018 йилгача 70 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларни етказиб беради, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Шавката Мирзиёева торжественно встретили в Сеуле - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Сеулда тантанали кутиб олинди

Хабарда айтилишича, "Ўзбекенгилсаноат" делегация вакиллари кореялик йирик савдо компаниялари — Posco Daewoo, Color Paradise, Solsang International Corp, Ratel E&T co, Ltd, Korea Factory, шунингдек Lotte Mart билан ўтказилган музокараларда ушбу келишувларга эришилди.

"Кореялик ишбилармонларга "Узтекс" ва "Озборн текстиль" компанияларининг текстил маҳсулотлари жуда ёқди", — деб изоҳ берилди Жанубий Кореяга Ўзбекистон президенти ташрифини ёритиш матбуот маркази томонидан.

Учрашувда Корея халқаро савдо уюшмаси — KITA раҳбарияти ва миллий электрон савдо майдони KTNET 2017-2018 йилларда Ўзбекистон текстил маҳсулотларини KOREA Trade савдо майдонида сотиш ишларини янада ривожлантиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил бошида Ўзбекистон Жанубий Кореяга 23,4 миллион долларлик турли ярим тайёр текстил маҳсулотларни экспорт қилди. Шунингдек, шу йилда Lotte Mart савдо тармоғига тўқимачилик маҳсулотлари самарали етказиб берилди.

Янгиликлар лентаси
0