ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Ўзбекистонда бензин нархи ўртача 39 фоизга ошган, ноябрь ойида умумий инфляция даражаси 2 фоизни ташкил этган бўлса, унинг 0,5 фоизи бензин нархи ошиши ҳисобига тўғри келди, деб хабар ққилинди 14-декабр куни "Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси вакиллари билан ўтказилган навбатдаги сессияда.
Сессияда иштирок этган мутахассислар ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари бир неча йиллар давомида оширилмаганини айтиб, бу ҳолат Ўзбекистонда нефть-газ тизими корхоналарининг охирги йилларда зарар билан ишлашига сабаб бўлганини қайд этишди. Натижада маҳсулотлар тақчиллиги юзага келди.
Таъкидланишича, ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари, хусусан, бензин нархининг ошиши нефть-газ корхоналарининг самарали ишлаши, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи янада ўсишининг олдини олиш имконини яратади.
Йиғилишда шунингдек, йил якунлари, ишсизлик даражаси, инфляция даражаси, аҳоли ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.