ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. "International Press Club" нинг Facebook тармоғидаги саҳифасида 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмаслиги ҳақида хабар чоп этилди.
"Ҳурматли ҳамкасблар, 2017 йил 20-21 декабр кунлари Халқаро Пресс-клубда Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида онлайн-мулоқот тарзида сессия ўтказилмайди.
Бу тадбир қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан хабар берилади.
Халқаро Пресс-клуб", — деб ёзилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан жонли мулоқот ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.