ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ўзбекистон президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 20-21 декабрь кунлари Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этиши, халқ билан онлайн мулоқот қилиши ва журналистларнинг саволларига жавоб бериши кутилмоқда. Бу ҳақда Facebookда "Халқ билан мулоқот/Диалог с народом" гуруҳида пост ёзилган.
"Шу муносабат билан айни пайтда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясида катта тайёргарлик кўрилаяпти, дейди телевидениедаги манба", — деб ёзилган постда.
Ҳозирча бу ҳақда маҳаллий ОАВларда расмий хабар берилмаган.
Ундан аввал ҳам Шавкат Мирзиёев вақти келганида ХПК сессиясида ўзи ҳам иштирок этишини алоҳида таъкидлаганди.