Вологда вилоятидан 8 нафар муҳожир ўз давлатларига қайтарилди

© Sputnik / Владимир СергеевСамолет в аэропорту
Самолет в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суд 8 нафар муҳожир Россия Маъмурий жавобгарлик кодексининг "Хорижий фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ва у ерда бўлиш тартибини бузиш" ҳақида ҳуқуқбузарлик содир этишган деб топди

ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Вологда вилояти суд ижрочилари томонидан 8 нафар муҳожирни Россия ҳудудидан чиқариб юбориш чораларини кўришди, деб хабар қилди ушбу вилоят бўйича суд ижрочилари федерал хизмати матбуот хизмати.

Задержанные мигранты во время рейда полиции - Sputnik Ўзбекистон
Колокольцев: 20 мингга яқин ноқонуний муҳожирлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилди

Муҳожирлар орасида Тожикистон, Ўзбекистон, Украина ва Куба фуқаролари бўлган.

Суд ушбу муҳожирлар Россия Маъмурий жавобгарлик кодексининг "Хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Россияга кириш ва у ерда бўлиш тартибини бузиш" ҳақида ҳуқуқбузарлик содир этишган деб топди.

Хабарда айтилишича, 3 нафар муҳожир Россияда вақтинча ишлаш рухсатномасини олган. Бироқ рухсатнома амал қилиш муддати тугагандан сўнг ўз давлатларига қайтиб кетишмаган. Суд ижрочилари Марказий Осиё давлатлари фуқароларини Москва аэропорти чегара ўтиш пунктигача олиб бориб, чегарачиларга топширишди. Украинадан келган муҳожирларни Матвеев-Курган туманидаги ўтиш пунктига олиб борилди.

Куба фуқароси эса Вологда вилояти ҳудудида бир неча йил давомида Россия фуқароси бўлган аёл билан турмуш қуриб яшаган. Лекин улар ажрашгандан сўнг, Куба фуқароси мамлакатда бўлиш учун керакли ҳужжатларни расмийлаштирмаганлиги аниқланган. Унга нисбатан ҳам Россия ҳудудидан чиқариш бўйича маъмурий чора қабул қилинди.

Янгиликлар лентаси
0