ТОШКЕНТ, 8 ноя — Sputnik. Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев "2017-Нолегал" операциясини амалга оширилиши натижасида сал кам 20 минг муҳожирлар Россия ҳудудидан чиқариб юборилигини айтиб ўтди.
Бундан ташқари, ИИВ ходимлари 2017 йил апрел-май ойлари давомида қурилиш майдонлари, бозорлар ва корхона ҳудудларида ўтказилган текширувлар оқибатида 10 та террорчилик гуруҳлари аниқланди.
"2017 йил апрель-май ойлари давомида 170 минг та муҳожирлар вақтинчалик яшайдиган объектлар, сал кам 100 минг та қурилиш майдон, бозор ва корхона ҳудудларда махсус текширувлар ўтказилди", — деб таъкидлади Колокольцев.
Россия ИИВ раҳбари шу йилда Россия ҳудудида бўлиши мақсадга мувофиқ бўлмаган сал кам 4 минг фуқароларнинг давлат чегарасидан кириши тақиқланганлигини маълум қилди.