ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Москва ва Бутун Рус черковлари патриархи Кирилл умумий черков йиғилишида, Рус православ черкови Москвада уй ва йўлларни қурилиш ишларини бажариш мақсадида ишчи кучи етишмаётганлиги сабабли хорижий ишчи муҳожирларни таклиф қилиш кераклигини яхши тушунишини маълум қилди. Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
"Мамлакатимизда мутахассислар, жамоатчилик вакиллари ўртасида демография масаласи янада долзарб бўлмоқда. Россия жуда улкан ҳудуд, уни ўзлаштириш керак ва ишлаш керак. Лекин бунинг учун ишчи куч эса етишмаяпти", — деди Кирилл.
Патриарх сўзларига кўра, Москвада қайта янгилаш дастури бўйича кўплаб уйлар, йўллар, кўприклар қуриш ишлари олиб борилмоқда. Барча ишлар москваликлар томонидан қилинмаяпти.
"Улар православ кишилар эмас. Лекин "гастарбайтер" деб аталадиганларни таклиф қилмасдан туриб, барча ишларни бажариш имконияти йўқлигини тўғри тушунамиз", — деди у.
Сал илгарироқ "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигида "Агрессив ксенофобия ва экстремистик амалиётлари давлат ва жамият учун таҳдиди" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унда Россия мусулмонлар кенгаши раиси, Россия Жамоатчилик палатаси аъзоси Альбир Крганов Тожикистондан келган муҳожирларнинг радикализацияси ҳақида ўз фикрларини берганди.
"Агарда ўз вақтида керакли чоралар кўрилмаса, Россиядан кўпчилик тожикистонлик муҳожирларини депортация қилишга мажбур бўлинади", — деб таъкидлади Крганов.
Унинг фикрига кўра, ушбу зарур йўналишда кам ҳаракатлар қилинмоқда.