ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Биз бугун Россиянинг барча муаммолари ҳақида уларга "ялтироқ" тус бермай гапирамиз, деди матбуот-анжумани давомида Россия президенти Владимир Путин.
"Қарздорлар уч баробар қисқарди, захиралар эса 30 баробарга ошди", — деб таъкидлади президент.
Путин ойлик маошлар ошганини, ЯИМда ўсиш бўлганини, ўлим ҳолатлари пасаяётганини эътироф этиб ўтди.
"Биз демографик ҳолатни синдиришга муваффақ бўлдик", — деб қайд этди Путин.
Матбуот-анжумани вақтида Путинга берилган иккинчи савол рақиблар ҳақида бўлди. Россия президентига "муносиб рақибларсиз сайловларда иштирок этиш қанақа бўларкин" деган мазмунда савол беришди.
Орадан мамлакатдаги ўзгаришлар ҳақида гапирган Путин "муносиб рақиб" ҳақидаги саволга қайтиб, "Рақибларни ўзимга ўзим танламайман-ку", — дея жавоб берди.