ТОШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин бугун, 14 декабр куни анъанавий тарзда 13-бор катта матбуот-анжуманини ўтказади. Путиннинг матбуот-анжуманига рекорд даражада маҳаллий ва чет эл журналистлари рўйхатдан ўтган, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Ҳозирча залда Путин йўқ. Шу боис барчанинг диққат эътибори — президентликка номзод Ксения Собчакда.Пока не пришёл Владимир Путин, в центре внимания кандидат в президенты Ксюша Собчак!Что за фото?Как было,так и снял! pic.twitter.com/FWSUzTrNZJ
— Александр Гамов (@gamov1) 14 декабря 2017 г.
Журналистларнинг кайфияти аъло, деб ёзган нашр журналистларидан бири. Путин билан бўладиган мулоқот улар учун йилнинг энг муҳим воқеаси экан.
Москва вақти билан 12.09да Путин билан мулоқот бошланди.
Россия президентининг матбуот-котиби Дмитрий Песков биринчи бўлиб савол бериш имкониятини "Говорит Москва" радиостанциясига берди.
Радиостанция мухбири Путинга "Сиз нега сайловларда қатнашаяпсиз?", деган савол билан мурожаат қилди.
"Мен Россияни қандай кўришни хоҳлашим ҳақида кўп маротаба гапирганман", — деб таъкидлади Путин. Унинг сўзларига кўра, Россия замонавий бўлиши, ва унингсиёсий тизими албатта эгилувчан бўлмоғи керак.
Путин сайловолди дастури тайёрлигини қўшимча қилди ва матбуот-анжумани вақтида унинг тақдимотини ўтказиш айни муддао эмаслигини эслатди.